13.09.2022 910

Мазкур тадбирда Ўзбекистон Республикаси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси, Саньаткор, ижодкор ва ижрочиларнинг муаллифлик ҳуқуқларини ҳимоя қилиш палатаси, Ўзбекистон халқаро ҳуқуқ ассоциацияси, Тошкент давлат юридик университети, Самарқанднинг “Ипак Йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университетидан вакиллар ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг профессор ўқитувчилари ва талабалари иштирок этишди. Давра суҳбати давомида маданий меросни муҳофаза қилишнинг халқаро-ҳуқуқий жиҳатлари, мазкур масалада ЮНЕСКОнинг ўрни, хорижга ташиб кетилган маданий мерос объектларини қайтаришнинг халқаро-ҳуқуқий масалалари, маданий мероснинг туризм ривожидаги аҳамияти, ҳамда бу борада Европа Иттифоқи мамлакатларининг илғор тажрибаси, шунингдек, уларни мамлакатимизга тадбиқ этиш ва мавзуга доир бошқа масалалар муҳокама қилинди.