Садибақосев Ҳабибулло Шодибой ўғлининг сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) диссертацияси ҳимояси ҳақида эълон
14.12.2022 1312
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 23 июлдаги “Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети фаолиятини тизимли ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-330-сонли қарори билан Университетга “Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари”, “Жаҳон иқтисодиёти”, “Халқаро ҳуқуқ” ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи илмий кенгашлар тузиш ва уларнинг таркибини тасдиқлаш ҳамда мазкур илмий кенгашларга талабгорларни илмий даражаларда мустақил тасдиқлаш бўйича қарорлар қабул қилиш” ваколати берилган.
Мазкур қарор ижроси юзасидан 2022 йил 25 август куни ЖИДУ Илмий кенгашининг 1-сонли кенгашида 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари, 08.00.09 – Жаҳон иқтисодиёти ва 12.00.20 – Халқаро ҳуқуқ ихтисосликлари бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгашлар тузилди ва уларнинг таркиби тасдиқланди. 2022 йил 30 ноябрь куни ЖИДУ Илмий кенгашининг 4-сонли мажлисидада Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг мустақил илмий даражалар берувчи Илмий кенгашлари тўғрисидаги Низом тасдиқланди.
Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгашининг 2022 йил 6 декабрдаги мажлисида ЖИДУ таянч докторанти Садибақосев Ҳабибулло Шодибой ўғлининг сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD) илмий даражасини олиш учун тайёрланган диссертацияси ҳимояга қабул қилинди.
I. Умумий маълумотлар.
Диссертация мавзуси, ихтисослик шифри (илмий даража бериладиган фан тармоғи номи): “ХХІ асрдаги фундаментал трансформациялар ва уларнинг сиёсий тадқиқотлардаги акси”, 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар).
Диссертация мавзуси рўйхатга олинган рақам: ОАК Бюллетени, В2022.1.3.PhD/Ss322.
Илмий раҳбар: Абдуллаев Шерзод Мажидович, тарих фанлар доктори, профессор.
Диссертация бажарилган муассаса номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети.
ИК фаолият кўрсатаётган муассаса, ИК номи: Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қошидаги 23.00.04 – Халқаро муносабатлар, жаҳон ва минтақа тараққиётининг сиёсий муаммолари (сиёсий фанлар) ихтисослиги бўйича илмий даражалар берувчи Илмий кенгаш.
Расмий оппонентлар: Ходжаев Аблат, тарих фанлар доктори, профессор; Акрамов Жаҳонгир Жуманазарович, сиёсий фанлар бўйича фалсафа доктори (PhD).
Етакчи ташкилот: Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети.
II. Тадқиқотнинг мақсади: ХХI асрда фундаментал трансформациялар ва уларнинг сиёсий тадқиқотлардаги акси ва ўрнини белгилаш ва Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро тизимдаги роли ва унинг истиқболлари бўйича янгича ёндашувлар орқали тизимли тадқиқ этиш юзасидан илмий асосланган таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқишдан иборат.
III. Тадқиқотнинг илмий янгилиги.
ХХІ асрдаги фундаментал трансформациялар ва “Фундаментал трансформациялар” тушунчаси сиёсий фанлар нуқтаи-назаридан таҳлил қилинди, трансформацион ҳолатларнинг мазмун-моҳияти ва ўзига хос хусусиятлари очиб берилган;
Жаҳон мамлакатлари сиёсий тараққиёти хусусиятлари ва ривожланиш моделларини комплекс илмий тадқиқ этилди ва Ўзбекистоннинг дунё давлатлари билан ўзаро муносабатларини ривожлантириш учун тавсиялар илмий асосланган;
Глобаллашув шароитида ХХІ асрдаги фундаментал трансформациялар, ва замонавий халқаро муносабатлардаги концептуал қарашларнинг янгича хусусиятларининг сиёсий тадқиқотлардаги акс эттирилиши тизимли тарзда очиб берилган;
Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро тизимдаги роли ва унинг истиқболлари, янгича ёндашувлари, тараққиёт стратегияси доирасида фундаментал трансформациялашувни сиёсий тадқиқотларда акс этиш зарурати илмий асосланган.
IV. Тадқиқот натижаларининг жорий қилиниши.
Ўзбекистонда сўнгги йилларда амалга оширилаётган модернизацион жараёнлар ва илмий тадқиқот ишида халқаро тадқиқотлардаги сиёсий парадигмалар, категория ва талқинлар, халқаро муносабатлардаги замонавий тадқиқот усул ва методологиялари, ХХI асрдаги халқаро жараёнлар ва уларнинг моҳияти, замонавий халқаро муносабатлардаги концептуал қарашларнинг янгича хусусиятлари каби маълумотлар ёритилган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2022 йил 20 январдаги №0203/365 - сонли маълумотномаси). Натижада тадқиқот ишининг “Халқаро сиёсатшуносликдаги миллий тадқиқот марказларини шаклланиши ва ўрни”, “Замонавий Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро муносабатлар тизимидаги роли ва унинг истиқболлари” ҳамда “Ўзбекистон ва Марказий Осиё замонавий халқаро муносабатлар соҳасидаги илмий – тадқиқот марказлари” деб номланган бўлимларида келтирилган назарий хулоса ва илмий натижаларидан Ўзбекистон халқаро ислом академияси талабалари учун мўлжалланган “Халқаро муносабатга кириш”, “Халқаро муносабатларнинг нодавлат механизмлари”, “Ўзбекистонни ривожлантириш стратегияси” каби ўқув қўлланма ва дарсликларнинг яратилишида фойдаланилган;
Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимоий сиёсий янгиланишлар ҳамда тадқиқот ишидаги янги талқин ва мулоҳазалар ва келтирилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги томонидан инобатга олинган (Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг 2022 йил 21 январдаги 01/1-21 сонли маълумотномаси). Натижада мазкур тадқиқот иши ва келтирилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Жанубий Осиё, Яқин, Ўрта шарқ ва Африка мамлакатлари билан ҳамкорлик бошқармаси томонидан республика вазирлик ва идораларига юбориладиган ахборот-таҳлилий ҳужжатларни тайёрлашда фойдаланилган;
Тадқиқот иши ҳамда ундаги янги талқин ва мулоҳазалар ва келтирилган таклиф ва тавсиялар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил 8 февралдаги 58/22 сонли маълумотномаси). Натижада, 2021 йил 20 майда ўтказилган “ХХI асрда Марказий Осиё мамлакатларининг қўшничилик маданияти” мавзусида халқаро онлайн конференцияда диссертациянинг IV боб 4.3 Ўзбекистон ва Марказий Осиё замонавий халқаро муносабатлар соҳасидаги илмий-тадқиқот марказлари деб номланган параграфи материалларидан конференцияни ташкил этиш ва ўтказишда фойдаланилган;
Илмий тадқиқотчи диссертация ишида илгари сурган амалий таклиф ва мулоҳазалари Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти томонидан амалиётга жорий қилинган. (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институтининг 2022 йил 18 мартдаги № 05-1/206 сонли маълумотномаси).
Жумладан, муаллиф томонидан:
Биринчидан, етакчи демократик мамлакатлар ва Ўзбекистон Республикаси сиёсий институтларининг сиёсий сиёсатшунослик таҳлили, тадқиқоти ўтказилди. Ушбу таҳлил тадқиқот асосида аҳолининг сиёсий фаоллиги ва манфаатларини ривожлантиришнинг аниқ усуллари ва технологиялари ишлаб чиқилди.
Иккинчидан, жамиятимизда мавжуд мустақил сиёсий жараёнлар мониторинги институтларини такомиллаштириш орқали сиёсий партиялар ёки фуқаролик институтларини малакали кадрлар билан тўлдириш ва уларнинг тажрибасини ошириш бўйича камчиликлар аниқланди.
Учинчидан, бугунги кунда сиёсий институтларнинг ҳолатидан келиб чиқиб, демократик ва конституционализм тамойилларининг давлат қурилишида, фуқаролик жамиятини шакллантиришда 2020-2030 йилларга қадар ривожлантириш истиқболларини белгилаш бўйича башорат тадқиқотларини ўтказилиши зарурлигидан келиб чиққан ҳолда узоқ муддатли башорат сиёсий институтлар такомиллаштирилди, янги замонавий механизмлар ташкил этиш бўйича аниқ режалар ишлаб чиқилди;
Жамиятда янгиланиш ва ўзгаришлар бўлаётган ҳозирги даврда барча соҳаларда яқин ҳамкорликни йўлга қўйиш ва тадқиқот ишида келтирилган маълумотлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил 8 февралдаги 58/22 сонли маълумотномаси). Натижада 2021 14-16 центябр кунлари “Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида” номли халқаро форумда илмий ишнинг II бобида келтирилган хулосада, жумладан, халқаро муносабатлар йўналиши фаолиятининг асосий илмий соҳаси яъни ҳозирги цивилизацияни инсоният ривожланишининг асосий тенденциялари ва келажак истиқболини тасаввур этиш қийин. Бундан ташқари ҳар бир инсоннинг ҳаёти у ёки бу даражада халқаро муносабатлар билан чамбарчас боғлиқдир, деб таъкидланган фикрлар форумнинг асосий мазмунини касб этди. Тадқиқотчи томонидан билдирилган илмий фикрлар ва чиқарилган хулосалардан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази музейи ИХ “Учинчи Ренессанс – Янги Ўзбекистон” бўлими концепциясини ишлаб чиқишда фойдаланилган;
Тадқиқот ишида қўлга киритилган АҚШ ва Европа мамлакатларининг етакчи тадқиқот институтлари ва уларнинг халқаро муносабатларга янгича ёндашувлари ҳамда Янги Ўзбекистон ташқи сиёсатининг халқаро тизимдаги роли ва унинг истиқболлари бўйича янгича ёндашувларга оид илмий янгиликларидан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази томонидан амалиётга жорий қилинган (Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси марказининг 2022 йил 8 февралдаги 58/22 сонли маълумотномаси). Натижада 2022 йил 26 январда Малайзия Ислом Институти билан ҳамкорликда ўтказилган “Мусулмон дунёси алломаларининг жаҳонда тутган ўрни” мавзусидаги халқаро илмий-амалий веб-форумда тайёрланган маълумотлардан ҳамда 2022 йил 7 февралда ўтказилган “Халқаро алоқаларининг янгича босқичи: ўзаро ҳамкорликдан амалий натижалар сари” мавзусидаги матбуот анжумани дастурларини тайёрлашда кенг фойдаланилган.